2009 йилдан буён ўтказилиб келинаётган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика мусиқа кўрик-танлови жуда кўп истеъдодли хонандалар ижодининг юзага чиқишига хизмат қилмоқда. 2014-йилнинг 7-Август куни соат:10.30да Туркистон саройида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан "Ягонасан, муқаддас Ватан! мусиқа кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда профессионал ва ҳаваскор эстрада хонандалари иштирок этишди. Ҳайъат аъзолари: Ўзбекистон санъат арбоблари Темур Маҳмудов, Рустам Абдуллаев, Алишер Расулов, Носир Отабоев, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Алишер Мадраҳимов, Бобур Бобомуродовлар маҳоратини 10 баллик тизим асосида баҳолаб бордилар. Умумий катта балл (150)147.
Шундан сўнг, Ҳакамлар ҳайъати аъзоси йиғилганларга танлов шартларини изоҳлаб ўтди. Кўрик-танлов натижаларига кўра: Ҳаваскор санъаткорлар ўртасида учинчи ўринга – Одинахон Абдуллаева, Хасан ва Хусан Ботировлар,Усмонбек Ражапбаев,Диёр-гуруҳи - Жамол Муродов ва Юлдуз Назирова Мохира Абдухакимова иккинчи ўринга – Самандар Абдуразиқов, Мохизар Нуманжанова,биринчи ўринга – Шерали Бекмуродов; Профессионал санъаткорлар ўртасида учинчи ўринга – Зилола Холтаджиева, Эркин Исмаилов, Саъдулла Бадалов иккинчи ўринга – Дилмурод Қурбонов, "Элдидо” гурухи, биринчи ўринга – Гулсанам Мамазоитова муносиб деб топилди.
"Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича совриндорлари Республика Якуний босқичида иштирок этишга тавсия этилди.