ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ «МИЛЛИЙ ЭСТРАДА САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ» РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ 2019-ЙИЛ АНЖУМАНИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сон фармойишига биноан 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Миллий эстрада санъатини ривожлантиришда малакали кадрлар тайёрлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Анжуманнинг мақсади миллий маданиятимиз ва санъатимиз, жумладан эстрада ва оммавий томошалар санъати соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, театр санъати, оммавий байрам ва томошалар режиссураси тараққиёти учун хизмат қилувчи инновацион ғоялар ва ишланмаларни татқиқ этиш, эстрада ва оммавий томошалар режисёрларини тайёрлашда назария ва амалиёт интеграциясини янада такомиллаштириш, маданият ва санъат соҳасида таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, соҳа бўйича кадрлаш тайёрлаш жараёнида ижтимоий-гуманитар ва мутахассислик фанларини ўқитишда педагогик ва инновацион технологияларни жорий этиш, санъат таълимида “Устоз-шогирд” тизимини таҳлил этиш ва истиқболли режалар тузишдан иборатдир. Ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, маданий даражасини янада юксалтириш масалалари ҳам анжуманнинг бош мақсади бўлиб, соҳада янги ташкил этилаётган маданият марказлари билан бир қаторда соҳада кадрлар тайёрлаш фаолиятини янада такомиллаштириш, бу борада хорижий тажрибаларни ўқув жараёнига татбиқ этиш масалалари ҳам долзарб масаласи сифатида ўрганилмокдалар. Анжуманда олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни янада такомиллаштириш, шунингдек соҳадаги илмий, амалий, услубий, ахборот-коммуникация ва моддий-техник ресурсларидан ўзаро манфаатли ва самарали фойдаланишни янада кучайтириш масалалари таҳлил этилди. Анжуман қуйидаги шўбаларда иш олиб бордилар: - миллий эстрада санъати бўйича мутахассислартайёрлашда инновацион жараёнлар; - эстрада ва оммавий томошалар режисёрларини тайёрлашданазария ва амалиёт интеграцияси масалалари; - театр санъати бўйича кадрлаш тайёрлашдаижтимоий-гуманитар ва мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси. Анжуманда ташкилотчилари: - Маданият вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, пойтахт театрлари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва мазкур институтнинг Нукус филиали, Фарғона минтақавий филиали, Ўзбекистон давлат консерваторияси, ихтисослашган маданият ва санъат мактабларидаги соҳа мутахасислари, профессор-ўқитувчилар, эстрада хонандалари ва иқтидорли талабаларнинг маъруза ва амалий тавсиялар билан 2019-йил давомида фаол иштирок этишлари режалаштирилган. Анжуман якуни юзасидан қабул қилинган тавсиялар бўйича “йўл харита” ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини олиб бориш амалиёти жорий этилади ва энг яхши деб топилган илмий мақолалар Web of Science (Web of Knowledge), Journal Impact Factor, Scopus, Journal Citation Reports, Global Impact Factor, International Impact Factor Services ва «импакт- фактор»га эга бўлганилмий журналларга нашр учун тавсия этилди.
Маълумотлар: Ўзбекистондавлат санъат ва маданият институтидан.